Маош

Ассалому алайкум! Мен бир ишхонага ишга топширдим. Соҳам бўйича савол-жавоб қилишларидан олдин қанча ойлик сўрашимни мендан сўрашди. Мен 500$+ деб жавоб бердим (тўлиқ ставка деб ўйлаб шунча сўрагандим). Кейин мени савол-жавоб учун чақиришди ва савол-жавоб қилишди. Савол жавоб яхши ўтди даражам мен ўйлаганимдан баланд чиқди. Улар менга суҳбат яхши ўтганини, қабул қилишга рози эканликларини билдиришди фақат талаба бўлганим учун мени тўлиқ ставкага эмас 0.5 ставкага олишларини айтишди лекин маошни мен сўраган миқдорда беришга рози эканликларини билдиришди. Мени қийнаётган нарса мен савол-жавобдан олдин 8 соат учун сўраган ойлигимни улар савол-жавобдан кейин 4 соатга беришга рози бўлишди. Мени ойлигимга ёлғон аралашиб қолмадимикан деб ўйлаб қолдим. Ундан кейин яхши ишлаганим учун ойлигим ошишга ҳам улгурди. Ҳозир нима қилишга ҳайронман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иш берувчи тараф шунга рози бўлган бўлса, жоиз. Хавотир бўлманг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:21 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar