саноқ
Қори ака!Қуронни биринчи ёд олишда нечтадан саноқ қилиш керак. Қанақа услубда ёд олган яхши. Қайси қори аканинг уқиганини эшитишга тавсия этасиз?Қори ака саволларим беодоблик билан берилаётган булса узр қисқа булсин деган мақсадда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Қуръони Каримни ёдлашда саноқ қилишнинг аҳамияти жуда ҳам катта. Аммо уни нечта қилиш одатда ўқигувчининг ёшига, қобилиятига ва бошқа жиҳатларга ҳам боғлиқ бўлади. Кўпчилик 300та саноқ қилишни, яна кимладир ундан кўра оз ёки кўпроқ ададни тавсия қилади. Ёдлаш услуби ҳақида ҳам шунга хшаш сўзларни айтиш мумкин. Шундай бўлсада, ҳозир биз сизга ҳамма учун яхши манфаат берадиган, тажрибадан ўтган услубни тавсия қиламиз. Аввало ёд олмоқчи бўлган оятларингизни бехато ўқишни ўзлаштирасиз, иложи бўлса, билган киши кўригидан ўтказиб олинса, янада яхши бўлади. Ёдланаётган оятларнинг умумий миқдори 3 ё 5 қатордан кам бўлмаслиги керак. Бу жараёнда устоз қориларнинг қироатларини тинглашдан унумли фойдаланиш мумкин. Бунинг учун энг аввал уч тўрт бор яхшилаб тинглаб, кейин бирга ўқишга, ундан сўнг мустақил ўқишга ўтилади. Дарсни бехато ўқишни яхши ўзлаштириб олганингизга ишончингиз комил бўлгач, уни ёдлашга киришасиз. Буни биз, шартли равишда, биринчи босқич деб айтамиз.Дарсни пухта ёд олганингиздан сўнг, китобга қарамасдан уни юзта санаб қўясиз, мабодо орада топа олмай қараб қўйсангиз, уни мазкур юзта саноққа қўшмайсиз. Агар юзта саноқдан кейин ҳам дарсни тезда унутадиган бўлсангиз ёки уни хотирангизда сақланиб қолишига ўзингиз тўла ишонч ҳосил бўлмаса, саноқни яна 50 ёки 100та қўшиб қўйишингиз мумкин.Ҳар бир ишда тартиб бўлиши лозим, илм талаби учун эса бу нарса янада муҳим. Шу боис, Қуръон ёдлашда куннинг маълум қисмларини танлаб олиш ва доимо ўша режага амал қилиш катта аҳамиятга эга. Мисол учун, юқорида айтилган биринчи босқични кечки пайт, ётишдан олдин бажариб ётилса, эрталаб турганда дарс ўзи деярли ёдланиб қолган бўлади. Ёдланган дарсни юзта саноқ қилиб қўйилса бас, иш битади. Бу иш агар бир неча кун бир хилда амалга ошириб борилса, бир кунда бир саҳифани ёдлаш, сиз учун оддий ҳол бўлиб қолади, иншооллоҳ.Қуръон ёдлашда бирор сура ёки пора якун топганда уни бутун қилиб тайёрлашни унутмаслик лозим. Бу нарсанинг фойдаси жуда ҳам кўп. Жумладан, бу ўша сура ёки порани хотирада мутаҳкамлайди, кишида ёд олиш, ёд олганларини сақлаш ва уларни қўшиб, бутун қилиб ўқиб бериш малакасини ҳосил қилади. Қуръоннинг ҳаммасини ёки маълум қисмини ёд олмоқчи бўлган киши ёд олган сураларини доимо такрор қилиб туришни ўзига вазифа қилиб олиши лозим. Бу такрорнинг бир марта айланиши бир ҳафтадан ўтиб кетмаслиги керак. Акс ҳолда, тайёр ёд олинган сура ва оятар унутилиб кетади. Бу эса мантиқсиз иш.Қуръони Каримни ўрганишда Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Халил Хусарий, Абдулбосит Абдуссомад, Хузайфий ва бошқа мўътабар қориларнинг қироатларини тинглашни тавсия қиламиз. Аммо тақлид қилишда инсон ўзининг имкониятларини ҳисобга олиши керак. Валлоҳу аълам.
2 Май 2022, 08:06 | Савол-жавоблар | 167 | Қуръони карим