Унни насияга олса - РИБОми?

Ассаламу алайкум шайҳ Муҳаммад Содиқ, сайт таҳририяти.Аввалом бор сизларга бутун кирг‘изистон мусулмонлари номидан қилаётган ишларингизга Аллоҳ нусрат беришини ва СОФ исломни тарг‘иб бо‘шида қилаётган ҳаракатингизга Роббим мадад бо‘лишини сурайман!саволим қуйидагича: :?Бир домладан 5 та нарсани насияси рибо бо‘лади деганини эшитдим, бироқ о‘зидан со‘рашга имкон топа олмадим. Шу санаган нарсаларини ичида ун (буг‘дой маҳсулотлари) деганини ҳам эшитдим. Айтингчи, мен насияга, унни сотиб олсам, масалан 1 қоп ун учун 40$, 1 ойдан со‘нг 40$ (ёки қиргиз соми, узбек сумими) пул берсам РИБО бо‘либ қоладими? Илтимос батафсилроқ жавоб берсангиз.Ҳурмат ва эҳтиром билан муҳлисингиз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рибо икки хил бўлади:1. Насия рибоси.Қарзни адо этишни кечга суриш эвазига олинадиган фойда. У оддий қарз бўлса ҳам, сотиб олинган нарсанинг нархи бўлса ҳам, барибир.2. Савдо рибоси.Олтин, кумуш, буғдой, арпа, туз ва хурмоларда бир жинсдаги нарсани алмаштиришда зиёда олиш. Буни «Рибо ал-Фазл» ҳам дейилади.Шулардан олтин ва кумушни насия савдо қилиб бўлмайди. Қолганлари савдога қўйилган нарсаларнинг жинси бошқа бўлса, савдоси бўлаверади. Мисол учун буғдойни пулга сотиб олиш учун насия савдо қилиш жоиз. Сиз айтган одам нима демоқчи бўлганини тушуна олмадим.

2 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 207 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar