Аёлларнинг номаҳрам аёлларга рўмолсиз кўринишлари
Ассалому алайкум! Аллоҳ насиб қилса яқин орада уйланадигонман. Онам ва опаларим совчиликга юришибти. Саволим шундаки онам совчиликга борганларида қизни рўмолсиз коришга, ромолингизни ечоласизми сизни кўрмоқчимиз дейишга ҳаққилари борми? Гап шундаки баъзи бир танишларим тўйдан олдин қизни ромолсиз кўришмаган, кейин эса қизнинг бойнида ёки томоғида ҳунук нуқсони бўлган. Қиз томон ҳам бундан огоҳлантирмаган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Онангиз қиз рўмолини ечишни сўрасалар бўлади. Лекин қиз бу ишни қилишга мажбур эмас. Одатда келиннинг эркак киши қараши мумкин бўлмаган жойларини аёллар кўриб келади. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сиз айтгандек нуқсонлар бўлса ва келин тараф буни айтмаган бўлса, шариатимизда куёв маҳрни қайтариб олиб ажрашишга ҳаққи бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар