Чет элда жума намози

Ассалому алайкум! Хитойнинг Чонгқинг провинсияси Фулинг туманидаги бир университетда таълим оламан. Фулингда масжид топилмайди, лекин Чонгқингда масжидлар бор. Фулинг ва Чонгқинг ўртасида тахминан 100 км масофа бор. Ушбу ҳолатда жума намозини Чонгқингга бориб фарзни адо қилишим керакми? Ҳозиргача жума ўрнига ўзимизда пешин намозини ўқиб келяпман. Жавобингиз учун катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Боришингиз вожиб эмас. Буткул ташлаб қўйишингиз ҳам тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 166 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar