Рöза
Бизларни ма‘сулиятли мöминлардан қилиб яратган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бöлсин! Бу ма‘сулиятлардан бизларни огоҳлантириб öтган жаноби пайг‘амбаримиз росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бöлсин! Бугунги кунгача қадрли вақтларини аямасдан Аллоҳ учун соф ислом та‘лимотларини етказиб келаётган олиму-уламоларимиздан Аллоҳ рози бöлсин ва уларни бизларга давомли қилсин! Қадрли устоз, ушбу кириб келаётган муқаддас рамазон ойи сизга ва барча аҳли исломга муборак бöлсин! Шу öринда ижозатингиз ила бир савол бермоқчиман. Мен яқинда қорним ог‘риб шифохонага ётдим, докторларни айтишича менда 12 бармоқ ичак яраси мавжуд ва бу яра туфайли 2 - 3 йил давомида рöза тутиш мумкин бöлмайди деган фикрни айтишди. Бу масалада сиз хазратни маслахатингизга мухтожман. Олдиндан рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бошқа докторларга ҳам кўрсатинг, улар ҳам шу гапни айтса, ҳозир тутмай, тузалганингизда қазосини тутиб берасиз.
2 Май 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 145 | Рўза