Хадис мазмуни

Ҳазрат Жаноб бир хасид уқидим унда Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Юз динорни «сарф» қилмоқчи — алмаштирмоқчи бўлдим. Бас, мени Талҳа ибн Убайдуллоҳ чақирди, икковимиз келишдик, у менга алмаштириб берадиган бўлди. Тиллони олиб қўлида айлантириб туриб, хазиначим ўрмондан келсин, деди. Буни эшитиб турган Умар: «Аллоҳга қасамки, ундан олгунингча ажрамай тур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тиллога тилло (алмаштириш) рибодир. Магар, «Ма! » «Ма! » бўлса мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. Магар, «Ма! » «Ма! » бўлса мустасно. Арпага арпа рибодир. Магар, «Ма! » «Ма! » бўлса мустасно. Хурмога хурмо рибодир. Магар, «Ма! » «Ма! » бўлса, мустасно», деганлар» деди». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий. Мен айтмоқчи бўлганим агар долларни сўмга айлантирса ҳам рибо бўладими. Кейин Ма Ма деганини тушинмадим нима дегани. Рахмат жавоб учун
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Агар қўлма қўл или алмашилса рибо бўлмайди. Ҳадиснинг маъноси шу.

2 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar