Қалб касалликлари
Ассалому алайкум! Домла жуда оғир аҳволга тушиб қолдим яни менда қалб касалликлари бор ваҳм васваса масалан бир маруза эштсам ичимда уни инкор қилгандек гўё ичимда иккита одам яшайдигандек мен ёлғиз қолганимда Аллоҳга истиғфор айтаман, лекин маруза эштганимда ҳаёлимга ҳар хил ҳаёллар келади. Бу ҳол жонимга тегиб кетганди тўғриси, мана рамазанда ҳам тугамади. Ужиб бу ҳам бор, масалан яхши маруза эштсам йиғлайман кейин ужибга кетиб қоламан. Кейин кўз ёши тўхтайди дарҳол қалб қотади. Ҳозир эса тескариси мана рамазанда ҳам ваҳм тўхтамаяпди, ахир шайтон бўлмаса қанақасига васваса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз астойдил ўтириб, хусусан таҳажжудда: “Аллоҳим мени бу дарддан қутқар, акс ҳолда қиёматда азобинга қоламан. Ёки мени охратдаги азобингдан қутқар” денг. Аллоҳ бандасини ёки бу дунёда ёки охиратда ночор ҳолга солиб қўймайди. Аллоҳ таоло бандаси дунёвий нарсаларни сўраганда уч хил ижобат қилиши мумкин. биринчиси сўраганини ўзини беради. Иккинчиси агар сўраган нарсаси Аллоҳнинг илмида сўрагувчига фойдали бўлмаса ўрнига сўраганидан бошқа фойдалисини беради. Учиниси дуосини қиёматга олиб қўяди ва сўраганини бирортасини қолдирмасдан эвазига жаннатни беради. Ёки дўзахдан қутқаради. Охират тўғрисида сўраса эса астойдил сўраса шак шубҳасиз охиратдагисини беради. Унда заррача шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 13:23 | Савол-жавоблар | 179 | Руҳий тарбия