Ақийқада маст қилувчи ичимлик ичилса

Ассалому алайкум! Ақиқа нияти билан қўй сўйиб тўй қилса ва унда ҳаром ичимликлар қўйса нима бўлади? Бу ҳолатда ақиқа ўз ўрнига ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ақиқа учун сўйилган ҳисобланади, аммо қилган иши катта гуноҳ. Бу худди ки ҳиндуларнинг ишидан бўлади. Улар одатда қозонларини куйдириб, чиннидек ялтиратиб, сўнг ўзлари Худо деб эътиқод қилган молларнинг бавлидан олиб қозонига ишқалаб чиқишади. Сўнг масаллиқларини солишади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 13:54 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar