Институт мулкидан фойдаланиш

Ассалому алайкум! Мен бугун халол ва харом ҳақида бир маруза эшитиб қолдим. Марузада харом ишлатган бўлса унинг қилган яхши амалларию ўқиган намози ҳам қабул бўлмас экан. Мен институтда ўқийман ва ўқишимдаги разеткадан телефонимни заряд олиши учун фойдаланаман. Бу ишим давлатни мулкидан ўз эҳтиёжим учун фойдаланишга кирса телефонимни зарядга олганим мен учун харом бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақини тўлаб қўйинг. Мабодо куйган лампочкалар бўлса ўрнига янгиси олиб бериб бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 13:54 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar