Отани қарғиши ўтадими

Ассалому алайкум! Бир дугонам менга дардини айтиб қолди эри билан ажрашган эри 3 талоқ қилган экан яна ўғри ва фахш ишларга берилган одам экан. Дугонамни отаси эрингга қўшиласан бўлмаса сени қарғайман дебдила. 3 талоқ деган бўлса хам қайта никоҳ ўқитиб яшайверасан дебдила. Ўзи оталари 5 махал намоз ўқийдиган инсон, дугонамга маслахат беринглар илтимос?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳга чақирилса, аёл киши отасига асло итоат қилмаслиги керак. Агар қарғаса ҳам қарғиши заррача ҳам ўтмайди. Аксинча отанинг ўзи Аллоҳга оқ бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 14:43 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar