Тўй ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намозхон диндан яхши ҳабари бўлган бир инсон қиз чиқарияпти, у куёв томонга бошида қизимга ҳеч нарса қилмайман рози бўлсанг ол деб айтган, улар рози бўлишган. Мана тўй ҳам яқинлашди бу орада қизга олиб берилиши керак бўлган нарсаларни деярли ҳаммасини куёв томон қилди. Лекин қиз болани ўзини жуда ҳам шахсий бўлган олиниши керак нарсалар ҳам бор албатта, бу ҳечкимга сир эмас. Нахорги ош қилиб бериши учун ҳам одатларимизга кўра куёв томон қизнинг отасига етарлича маблағ берган албатта. Ўша ота одамлар учун эмас ёки бошқа нарса учун эмас балки қизининг ҳурсандчилиги учун бўлса ҳам ўша керакли бўлган нарсаларни олиб бериши керак эмасми. Ошдан тушган пулни ҳам бермаган экан, аёли қизимизни озроқ бўлса ҳам камини тўлдирайлик, оёғида битта ҳам туфлиги бита ҳам тапочкаси йўқ ахир деб ўша пулни сўраса аёлини уриб бермайман дебди. У қизга қўлдан келганча қариндош уруғлар холалар опа сингиллар ёрдам қилишяпти. У отани яхши инсон деб гумон қиламан. Лекин хатто оддий чимилдиқ деган матони ҳам олиб беришдан бош тортган отага маслаҳатингиз керак. Балки у ҳақдир балки бунчалик қилиши керак эмасдир, балки ўша бир иккита нарсалар қизнинг отадаги ҳаққидир, билмайман, маслаҳат беринг ва мен буни у отага етказаман иншаАллоҳ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишларини қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизни ўзига керакли баъзи бир нарсаларни ўзига олиб берганлар. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 15:45 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишларини қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизни ўзига керакли баъзи бир нарсаларни ўзига олиб берганлар. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 15:45 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда