Назр!

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари! Рамазон ойи барчамизга хайрли келсин! Ҳазрат, бирор мақсадга эришиш учун (албатта яхши мақсад) Қуръонни хатм қилишни назр қилиш мумкинми? Мен Алҳамдулиллаҳ тажвид билан Қуръон ўқий оламан. Лекин тўлиқ хатм қилиш учун устозлардан 3 пора учун рухсат олганман. Бир танишим Қуръонни тўлиқ хатм қилишни билади. У устозидан рухсат олган. Ўша танишим 27 порани хатм қилса, мен эса, 3 порани хатм қилсам назрим ўтадими? Ўйлайманки, вазиятни аниқ тушунтира олдим. Олдиндан катта раҳмат! АЛЛОҲ барчамиздан рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қуръони Каримни хатм қилишни назр қилиш мумкин. Сиз айтган шаклда, агар ўзим қиламан, демаган бўлсангиз, хатм қилиш мумкин.

2 Май 2022, 16:41 | Савол-жавоблар | 144 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar