Масжидимиз имомининг саволи
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому амалайкум ҳурматли Шайх хазратлари. Аллоҳ Сизни ва бизни ўзи рози бўладиган бандаларидан қилсин.Хазрат Сизга масжидимиз имомининг саволини йўлламоқчи эдим.У киши закладни (яъни маълум маҳсулотни айнан бир харидорга сотиш учун ана шу харидор томонидан олдиндан берилган маълум миқдордаги пул) агар харидор маҳсулотни сотиб олишдан бош тортса қайтариб берилишига қандай хужжат борлигини билмоқчи эканлар. Хужжат сўралишлигини одобсизлик эмас балки илм учун деб билишингизни ҳоҳлаймиз.Чунки у кишига шундай савол берилибди.Саволни нотўғри шаклда етказган бўлсам мени кечиринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало ўзбек тилида “заклад” деган сўз йўқ. Қолаверса, ушбу саҳифада бунга ўхшаш саволларга жавоб беравериб зерикиб кетдик. Ҳанафий мазҳабида байбошини қайтариб беришнинг сабаби, бу иш эвазсиз пул олиш бўлгани учун, дея изоҳланади.
2 Май 2022, 18:44 | Савол-жавоблар | 157 | Ислам