Баъзи масалаларда бошқа мазхабга эргашиш
Ассалому алайкум! Сизларни 3139-саволга берган жавобларингизни укиб шуни тушундикки фақат бир мазхабга эргашиш керак экан. Аммо, нима учун бизни юртимиздаги уламолар бази бир масалаларда Ханафий мазхабини қўйиб, бошқа мазхабга эргашадилар. Масалан: Рамазон ойини белгилашда ва Хайт кунини белгилашда Шофеий мазхабига эргашадилар. Вахоланки, Ханафий мазхабида мағрибдаги одамга ой кўринса машриқдаги одамга унга эргашиш вожиб бўлар экан. Яъни бир мазхабга эргашиш дегани фақат бир Имомни гапини олиш деганими ёки бази масалаларда далилига қараб бошқа мазхабларни гапини олса хам бўладими? учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мазҳаблар раҳмату-раҳмат. Чунки ўша мазҳаббошилари оят ва ҳадислардан қанча масалалар ижтиҳод қилиниши мумкин бўлса ҳаммасини қилиб бўлганлар. Тўғри, жуда кўп масалаларнинг далила битта бўлсада ундан тушунилинган масалалар турлича бўлиши мумкин. Масалан Қуръонда ҳайз кўрадиган аёллар талоқ қилинса “уч қуру идда ўтиради” дейилган. Қуру сўзи ҳайз маъносини ҳам билдиради, поклик маъносини ҳам. Ҳеч ким иккала маънода ҳам ишлатилишини инкор ҳам қилолмайди. Баъзи ҳадислардан қурудан ҳайзни тушуниш керак дейилса, бошқа бир ҳадисларда покликни тушуниш керак дейилган. Бу каби ҳолатлар юзминглаб бор. Аниқ қайси бирини олиш кераклигини айтиб берадиган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганлар. Ваҳоланки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида бу нарса содир бўлганида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инкор қилмаганлар. Уламолар ҳолатни ўрганиб чиқиб бирор масалада бошқа мазҳабнинг қавлини олишга муҳтож бўлсалар якдиллик билан ўшанга фатво берадилар. Масалан эри сафарга кетиб дом даракасиз бўлиб кетганнинг хотини ҳанафий мазҳабида эрининг тенгқурлари вафот топиб кетгунича хотини бошқага турмушга чиқиши жоиз эмас дейилган ва шундай ҳолатларда оналаримиз сабр қилиб, Аллоҳнинг ажридан умид қилганлар ва албатта Аллоҳнинг ҳузурида бунинг ажрини оладилар. Ҳозирги кунда эса эри кўчага чиқиб кетиб қолиб, кўпроқ йўқ бўлиб қолса фитнага дучор бўлиб гуноҳ ишга қўл уриб қўйиш ҳолатлари юз бермоқда. Уламолар буни инобатга олиб дом дараксиз йўқ бўлиб кетган кишининг хотини ҳақида моликий мазҳабининг фатволарини беришмоқда. Молиявий муомалаларда эҳтиёж даражаси ўта юқори бўлиб кетгани учун имкон қадар тўрттала мазҳабдан жоиз бўлган қавлга фатво беришмоқда. Агар ўша мазҳаблар бўлмаганида, оят ва ҳадислардан тайёр қилиб ижтиҳод қилинмаганида ҳозирги даврнинг аҳли илмлари у ижтиҳодларни қилолмасликлари аниқ эди. Чунки битта желатин хусусида бутун дунё уламолари ҳали бир тўхтамга келишолмадилар. Ҳозирги кундаги ундан бундан чўқилаб ўзига ёққанига амал қилиб кетишнинг оқибати ўта хатарли. Бир нарсани унутманг, бир мазҳабга амал қилиш бошқа, мажбур бўлиб амал қилолмаслик бошқа. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 20:01 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар