Рўза мусофир

Ассалому алайкум! Мусофир одам рўза тутмаса уйига қайтгандан кейин қазосини тутиб берса бўлади деб эшитганман. Мен талабалик сабаб доимий яшидган жойимдан 1000 км узоқдаман. Мен ҳам мусофир ҳисобланаманми? Рўза тутишим керакми ёки уйга қайтганимдан кейн қазосини тутишим лозим бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бирор маконда 15 кеча-кундуз ёки ундан узоқ муддат туришни ният қилган одам ўша ерда муқимдир. Намозларни тўлиқ ўқийди. Рўзани тарк қилиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 140 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar