Қинтор сузи ҳақида

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Устоз,илтимос ушбу ҳадисдаги "қинтор"сузини маносини қандай тушинса булади?284/15. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча ва кундузда эллик оят ўқиган одам ғофиллар қаторида ёзилмайди, юз оят ўқиган киши кечани иҳё қилиб, Аллоҳнинг ибодатида узоқ турувчи, деб ёзилади, икки юз оят ўқиган киши билан Қуръон қиёмат куни ҳужжат талашмайди, беш юз оят ўқиган одамга эса, бир неча [у]қинтор[/у] ажр ёзилади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлариАллоҳ таоло дин юлида қилаётган ишларингизга узи мададкор булсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қинтор – жуда кўп мол. Бунинг аниқ миқдори ҳақида ихтилоф қилинган. Ўн икки минг динор деганлар ҳам бор. Ундан оз ёки кўп деганлар ҳам бор.

2 Май 2022, 20:45 | Савол-жавоблар | 156 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar