Жамоат намозида таҳорат синса

Ассалому алайкум! Мисол учун жума намозида(бошқа намозларда ҳам) тўрт ракат суннатдан кейин таҳорати синса, жамоатни ўртасида ёки олд қаторларининг бирида турган бўлса қандай йўл тутилади? Чиқиб кетишнинг иложи йўқ-ку. Масжидга келиб жамоат билан намоз ўқимай кетишлик гунох бўлишини ўқиган эдим. Масжидга келгандан кейин намозни кутаётиб тахорати синса ва тахорат олгунича намоз тугаса унга гунох бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одамларни оралаб орқасига чиқиб кетаверади. Олдидан ўтиш жоиз эмас холос, орасидан ўтиб чиқиб кетишда зарар йўқ. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 22:43 | Савол-жавоблар | 149 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar