Эр намоз ўқишни билмаса

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим намоз ўқишни билмайдилар. Ароқ ичиб турадиган ёмон одатлари ҳам бор. Лекин Аллоҳ бардавом қилсин ҳар Жума намозига канда қилмай борадилар. Ниятим турмуш ўртоғимга намозни ўргатиш. Буни қандай бошлашни билмаяпман. Биргина йўли кечаси чўмилиб чиққанларида қўлларига жойнамоз тутқазиш ва бирга намоз ўқиймиз деб туриб олиш. Лекин бундай намоз ўқишни тартиби қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намоз китобини олдига қўйиб қўйинг. Ўшанга қараб ўқийверсин. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 23:04 | Савол-жавоблар | 153 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar