Иш жойимда ишлаш ёки ишламаслик ҳақида

Ассаламу алайкум! Мен Қозоғистонда кафеда ошпаз бўлиб ишлайман. Бу ерда спиртли ичимлик ҳам сотилади ва бизда мол, қўй, товуқ гўштларидан таомлар тайёрланади. Бизга олиб келинадиган товуқ гўшти ҳалоллигини билмайман, шунинг учун юрагим ғаш. Яъни товуқ гўшти ва спиртли ичимликлар сабаб, бу ерда ишлаш ёки ишламасликни билолмаяпман. Сизлардан илтимосим шуни ҳал қилишда ёрдам берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни очиқ-ойдин савдоси бўладиган жойда ишламаслигингиз керак. Бошқа жойдан иш топинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:11 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar