Риокорлик ва кибр

Ассалому Алайкум устоз. Қилаётган хизматларингиздан қанча мусулмонлар ўзларини қийнаб келаётган саволларига жавобини топиб тўғри йўлга киришаяпди, авваламбор Аллохга бехисоб шукурлар бўлсинким сиздек илимли олимларни яратганига шукур. Мени бир савол қийнаб келмоқда. Ароқни кўрсам шунчалик ғазабим қузиганидан шишасини олиб синдириб ташлагим келади. Укамни уйлантирганимизда (2марта)кичкинагина тўй қилган эдик.Бу тўйда ароқ қўйилмайди деб келишилганди,лекин афсус қўйилди .Мен ўзимни тўхтата олмадим.шишани олиб акамни олдида очилмаган шишани ирғитиб синдириб юбордим.Сўнг мени қалтироқ босди.Хуллас мен тамонга хар хил гаплар ташланди.Саволим шуки риокорликми бу ёки кибрми? Бошим қотди халигача ўйланаман.Илтимос шу саволимга иложи бўлса аниқлик киритиб беринг.Олдиндан рахмат.Саломат бўлинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу риёкорлик ҳам, кибр ҳам эмас, Аллоҳ таоло шариатга бўлган ғайрат.

3 Май 2022, 03:01 | Савол-жавоблар | 144 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar