Иймонга кириш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, инсон 5 вақт номозни ўқиб, ёмон одатларини ташлаб имонга кирса, унга хар хил оғир кунлар ва синовлар бериладими? Яъни ғам ташвиш кетидан ташвиш, дард устидан дард? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсон намоз ўқишни бошлагач қалби яйраб ҳаёт кечиради. Ортига қараса ҳам хурсанд бўлади, чунки жаннатга киришга сабаб бўладиган ишни қилган бўлади. Ўлим келса ҳам хурсанд бўлади, бенамоз кетмаётгани учун. Ўлса ҳам хурсанд бўлади, чунки Аллоҳ таолонинг намоз ўқувчиларга қиладиган муомаласи гўзал бўлади. У ғам ташвиш шариатнинг бошқа ишларига амал қилмаганликдан бўлади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 03:58 | Савол-жавоблар | 199 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar