Олиб келган киши бошига пул бериш
Ассалому алайкум! Тошкентдаги Россияга одам ташийдиган автобуслардан бирига 4 кишини 50 мингдан келишиб, машинамда олиб бордим. Автобусга масъул одамлар менга яна 50 мингдан 200 минг берди. Пулни олишим уларни кира ҳақига таъсир қилмаслигини айтишди. Бу нима учун десам сизга “доля” деди, лекин синчиклаб сўрамадим. Шу пулларни олишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар улар сизга берган пулини ҳам мижознинг йўлкирасига қўшишса жоиз эмас. Аммо одатда мижоз олиб келгани ва бундан кейин ҳам олиб келиши учун ўз фойдаларидан чиқариб берса жоиз. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 05:47 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар