Дўконимда нарса ташлаб кетиб эгаси келмаса

Ассалому алайкум! Мен туман марказидаги дўконда савдо қиламан. 2 хафта олдин бир отахон ўғлим дўконингда туриб турсин деб озиқ-овқат махсулотларини ташлаб чиқиб кетди. Мен у отахонни танимасдим, савдо билан чалғиб исмларини хам сўрамабман. Мана 2 хафтадан омонатларини сақлаб турибман. Агар отахон келмасалар мен бу озиқ-овқатларни уларни номидан мухтожларга бериб юборсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, лекин пулини ҳисоблаб қўйинг. Сўраб келганида ёки қачон ўша кишини топганингизда пулини бериб юборасиз. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar