Тақдир ҳақидаги саволга берилган жавобдаги шу фикрлар тўғрими

Ассалому алайкум!Мен психологик маслахат каналида қуйидаги тақдир хақидаги савол жавобни ўқиб қолдим ва бу жавоблар тўғрими ёки нотўғри ақийдами деб ўйлаб қолдим чунки тақдирни Худо беради ёзмайди инсон ўзи ёзади дейилган ва бошқа фикрлар бор,билимим етмади шунинг учун сизлардан сўраб билмоқчиман! Савол: Ассалом алейкум мени психологияга тегишли саволим бореди инсон ўз тақдирини ўзи яратадими ёки ҳамаси ёзилган бўдими чунки ният қилиб ҳаракат қилганларим ҳаммаси 100% ишонч бўлганда ҳам акси бўлди жавоб учун олдиндан раҳмат Жавоб: Яратган Эгам бандасини она қорнида яратаётганда бутун яхши борлиқларни бериб, тақдирини беради, лекин ёзмайди. Тақдирни эса инсон яшаш даврида олган тарбияси ва атрофдаги инсонларни таъсири остида фикрлари орқали ёзади. Инсон томондан ўй-фикрлари орқали ёзганини Аллоҳим амалга оширади. Бу қандай бўлади. Бунинг учун бирор нарсани сўрашдан олдин, ниятни тўғри қилишни ўрганиши керак. Чунки, онг ости қилган ниятингизга асосланиб шу нарсани амалга оширади. Яъни, ниятда 0.1% иккиланиш бўлмаслиги ва бу нарсага онгда эмас қалбдан ишониш керак. Бир нарсани тушунинг сиз ният қилиб мақсад сари ҳаракат қилганингизда онг қаршилик кўрсатади, чунки у учун бу янгилик бўлади. Аммо қалбан бунга 100 % ишонч хосил қилганингизда, онг кўникма хосил қилиб, қабул қилади ва келажакда амалга ошириш учун сизга онг ости орқали йўл қидиради. Тушунарлими энди. Ана энди хотиржам ўйлаб кўринг? Қаерда хато қилдингиз ва ўша жойини тўғирланг!Агар сиз диндор бўлсангиз,унда хамма нарсани парвардигор ҳал этади. Лекин катта ишоч бўлган тақдирда ҳам фақатгина юқоридан келишини кутиб ўтириш билан у амалга ошмайди. Агар диндор бўлмасангиз, ва фақатгина ўз кучинга ишонсангиз, унда ўз фикрларингизни визуализацияси устида ишлаб кўришингиз керак. Масалан, сиз янги машина истаяпсиз, унда доимий равишда эрта тонгдан унда кўчаларда ўз янги мошинангизда сайир қилаётганингизни тасаввур қилинг. Ўзингизни мувоффақиятга дастурланг, истакларингиз амалга ошагандек тасаввур қилинг. Чунки бизнинг ҳаёл-фикрларимиз моддийдир. Шуни айтиб ўтишим керакки, бизнинг ҳаётимизда рўй бераётган барча ходисалар бизнинг ҳаракатларимизга боғлиқ, бехаракатга эмас!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган жавобни айнан ким ёзган? Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқинг. https://savollar.islom.uz/wparxiv/119709

3 Май 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 186 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar