хар хил

Ассалому алайкум шайх хазратлари сиздан сўрамоқчи бўлганим исмим Бахром ислом динига хосми йўқми шуни билмоқчи эдим агар исмим нотўғри бўлса ўзгартирайми. Узр қимматлий вақтингизни олганим учун. яна бир нарса1. Иш хонам олдида масжит йўқ ишни ўзида пешин, аср, шом баъзан хуфтонни хам ўқишга тўғри келади саволи шуки иш хонада азон довуши эшитилмайди азон айтишим кераким ёки шарт эмасми агар шарт бўлса бор овозда айтиладими ёки фарқи йўқим. Мен таваккал қилиб азон айтябман фақат секин овозда хонадан тошуш чиқмаган ҳолад сабаби раҳбарият билиб қолса ишдан бўшатиб юборади. Агар азон айтиш шарт бўлса секин айтса хам бўливирадими. Яна бир нарса уйим олдида масжид бор лекин азон эшитилмайди уйда ўзи азон айтаманими.2. Қариялар айтишларича шомдан сўнг қабр ёнидан ўтишда дуо қилнмайди дейишади шу ростми.3. Хотиним билан тортишиб қолдик у исломда хижоб ўраниш мажбурий эмас деб уриб енгишга харакат қилди аслида Муслимат ўз сайтида бир нечабор кўрганман хижоб ўраш шартлиги уни ўрамаслик хар хил фитналарни чиқриши мумкинлиги ҳақида ёзилган узр хазрат бирор бир манба борми унга асослаб беришим учун.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бундай ҳолатда айтмасангиз ҳам бўлади.2. Рост эмас.3. Ўша ўзингиз ўқиган нарса манбада. Оят бор, ҳадис бор, ижмоҳ бор. Уламоларнинг гаплари бор.

3 Май 2022, 07:49 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar