Динда холис бўлиш қандай бўлади?
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Ҳазрат кириб келган муборак Рамазон ойи сизга ҳам қутлуғ бўлсин. Ҳазрат бир саволим бор эди. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!Савол: Ҳазрат мўмин-мусулмон киши динда холис бўлиши керак дейилади. Ҳазрат мен ҳам холис ниятли кишилардан бўлишим учун нима қилишим керак? Шайтон ҳам Аллоҳ таолони холис қулларигагина яқинлаша олмас экан. Ҳазрат бу борада менга қандай маслаҳат берасиз? Мен ҳам Аллоҳ таолонинг холис қулларидан бўлсам дейман. Ҳазрат яна бир илтимос мени бир дуо қилиб қўйсангиз, Аллоҳ таоло мениям Ўзини холис қулларидан қилсин, зеҳнимни ўткир қилсин ва мени ҳам муттақий тақводорлардан қилсин.Аллоҳ таоло қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Амийн.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бунинг учун динимиз таълимотларини яхшилаб ўрганиб, уларга ихлос билан амал қилиш керак. Аллоҳ таоло сизни Ўзининг мухлис бандаларидан, зеҳнингизни ўткир ва ўзингизни тақводорлардан қилсин!
3 Май 2022, 10:21 | Савол-жавоблар | 159 | Ислам