Деҳқоннинг ҳақи
Ассалому алайкум! Устозлар, ўтган сафарги саволимни жавобини ўқидим. Хўжайин билан мен савдони бошида деҳқонга каробкани оғирлигини 2килога олишимизни айтиб қўярдик. Мен фақат ишчиларга мевани уздириб ўзим ҳам ишлайман ва менга мевани орзон ёки қиммат олишимизга қараб ҳақ беради. Масалан мева 1тонна чиқса менга хўжайин килосига 300 сўм жами 300000 ҳақ тўлайд ва бу 1тонна мева таҳминан 50 каробкага жой бўлиб меванинг нархи 7000 бўлса деҳқон 1 каробкадан 3500 зиён кўради. Менга бундан зиён ҳам фойда ҳам йўқ, лекин бари бир хўжайн менга иш ҳаққини беради. Шу пулларимни ҳалол қилмоқчиман. Хўжайинга айтсам барибир деҳқонни ҳаққини бермайди. Мен деҳқонларни ҳаққини қандай тўлай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тажрибадан маълумки бу каби иш тутган ҳамма савдогарлар бўйнига минглаб инсонларнинг ҳаққларини олиб хор бўлиб ўлиб кетишди. Тўғри баъзилари бу иш билан 10 йил фойдаланди, баъзилари 15 йил, лекин аниқки хор бўлиб ўлишди. Зиммаларида савобидан ҳам кўп бўлган қарзларни олиб кетишди. Каробкага солмасдан олдин каробка килосини аниқ қилиб олиш керак. Чиқаришда ўша килони чиқариш керак. Сиз у гуноҳга ёрдам берувчилардан бўлманг. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром