Тариқатдаги ўн бир Аҳмад
Ассалому алайкум! Ўн бир Аҳмад исмли тариқат уламоларини васила қилиб Аллоҳдан ёрдам сўрашлик ҳақида тушунтириб берсангиз. Бунда Ясин сурасини 3 маротаба ўқиб ҳар Мубинда шу инсонларнинг номини айтишлик, “Қуръони Карим суралари фазилати” деган китобда келган экан. Уларнинг исмлари Аҳмад Ҳуросоний Ғозий Бухорий, Боязид Бистомий, Абулхойр Мозондорони ва бошқалар ва “Моида” сурасининг 35-оятидаги василани ҳам тушунтириб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз у каби нарсаларга суянманг. Аксинча Аллоҳ таоло бирор бир ҳожати бор банданинг ҳожатини раво қилиш йўлини таълим бериб, пайғамбари орқали ҳожат намозини жорий қилган. Таҳоратни чиройли қилиб, дуолар мустажоб бўладиган, хусусан тунда, ҳамма ухлаганда икки ракъат нафл намози ўқиб, хоҳлаган ҳожатингизни сўранг. Берувчи Зот ҳам Аллоҳнинг Ўзи. عَنْ وَرَّادٍ مَوْلَى الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَتَبَ الْمُغِيرَةُ إِلَى مُعَاوِيَةَ إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنَ صَلَاتِهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муғийра Муовияга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла манеъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду», дер эканлар», деб хат ёзди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу халифалик вақтларида машҳур саҳобий Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоздан фориғ бўлиб, салом берганларидан ке¬йин ўқийдиган дуолари ҳақида хабар беришини сўраганларида у киши шу ривоятда келтирилган маънодаги хатни ёзган эканлар.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган иқобни қайтарувчи йўқ».
Кўпчилик кишилар ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар уни ёдлаб олсалар, яхши бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 163 | Ислам