Намоз харом қилинган вақтлардаги намоз

Ассалому алайкум! Авваламдор "Зикр аҳлидан сўранг" жамоасига юртимизнинг мусулмонларини билимини ошириш йўлида қилаётган сай-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдираман. Аллоҳнинг ўзи ажру-мукофотларини сизлардан аямасин. Савол: 6090-саволда Аср намозининг ўқилиш вақти хақида сўралган эди. Шу саволга жавобан қуёш ботаётганда ҳам ўқилса бўлади дейилган. Ҳаммамизга маълумки қуёш чиқаётганда, тик ҳолатида ва ботаётганда намоз ўқиш харом қилинган. Шу сабабли, чалкашиб қолдим. Илтимос, шу икки ҳил маълумотга аниқлик киритиб берсангиз. Қимматли вақтингизни ажратганингиз учун олдиндан ташаккур айтаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша куннинг аср намози бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 182 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar