Тотализатордан топилган пул

Ассалому алайкум! Ман тотализатор ўйнаб тураман. Аввалги берилган саволларни ўқиб билдимки тотализатор орқали топилган пул харом экан. Мани саволим шундай: Шу тотализатор орқали топилган пулдан муҳтожларга хайрия қилса яъни камбағал инсонларга уй-жой қилишига ёрдам берса ёки операция пулига муҳтож инсонларга операцияси учун пул берса бўладими? Улар бу пулнинг ҳаромлигидан хабари бўлмасачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз уларга шам каби бўлган бўласиз. Яъни ўзингиз куйиб уларни ёритган бўласиз. Аллоҳнинг наздида ҳаром пулдан қилинган эҳсон қабул қилинмайди. У пуллардан қутилмоқчи бўлсангиз савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборасиз. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar