Савдода, ишлаб чиқарувчини билиб олиш
Ассалому алайкум! Арматура сохасида савдода ишлаймиз. Арматурани сотишга таклиф килаётган фирма, ишлаб чиқарувчини яширишга харакат қилади. Чунки ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри сотиб олишимиздан қўрқади. Ўзи билмаган холда ишлаб чиқарувчини айтиб қўйса, ва биз ишлаб чиқарувчини ўзидан олиш имконимиз пайдо бўлса ишлаб чиқарувчидан сотиб олсак бўладими? Ўртадаги фирмани хаққига хиёнат қилиб қўймаймизми? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аслида ҳеч қандай зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қишлоқдан шаҳарга нарса олиб келиб сотувчиларни йўлига пешвоз чиқиб нарсасини арзон сотиб олиб шаҳарликларга қиммат нархдан сотишдан қайтарганлар. Чунки бу нархни қимматлашишига олиб боради. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 13:30 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат