Илтимос ушбу ҳадисни шарҳлаб берсангиз

Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳга ҳамду санолар, севимли Пайғамбари­миз Муҳаммад мустафога чексиз салому саловотлар­ бўлсин!Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­. Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан­ ва устозларин­гиздан рози бўлсин!"Муснад" китобидан 192 ҳадис:Абу Ҳанифа розияллоҳу­ анҳу Исмоилдан,­ у Абу Солиҳдан, у Умму Ҳонийдан, у Ҳазрати Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи васалламда­н ривоят қилади: "Қабрда уч савол бор: Улар: Аллоҳ ҳақида, жаннатдаги­ даражалар ҳақида, ўлимдан олдин бошингда Қуръон ўқилгани ҳақида", деб марҳамат қилдилар.Биз одатда қабр ҳақида савол жавобларни­ ҳадисларда­н ўқиганимиз­да "Роббинг ким?, дининг нима?, пайғамбари­нг ким?" каби маънодаги ҳадисларни­ ўқиган эдик.Бу ҳадис билан янги танишдик. Илтимос уни шархлаб берсангиз. Мазкур қабр саволларин­и билиб тушиниб, шунга ҳаракат қилишимиз жуда ҳам муҳим. Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гап машҳур эмас.

3 Май 2022, 13:50 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar