Кеч кирган пайтда ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кеч кирган пайтда:رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَبِيًّا«Розийту биллаҳи роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи васаллама набиййа», деса, Аллоҳ уни рози қилиши (беражак неъматлари билан) ҳақиқат бўлади», дедилар.Маъноси: Аллоҳни раббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб рози бўлдим.
Бу ҳадисни Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар. Лекин Абу Довуд ва Насаийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилган бир кишидан келтирган бошқа ривоят эса саҳиҳдир.

27 Июл 2022, 08:11 | Дуолар | 105
|
Boshqa savol-javoblar