Набий алайҳиссаломнинг доим ўқиб юрган дуолари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар:اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَفْوَ وَالعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِي. اللهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي. اللهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي«Аллоҳумма инний ас`алукал ъафийата фиддунйа вал ахироҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъафийата фий дийний ва дунйайа ва аҳлий ва малий. Аллоҳуммастур ъавротий ва амин равъаатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадаййа ва мин холфий ва ъан йамийний ва ъан шималий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтала мин таҳтий».Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилайман.Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар ривояти.

27 Июл 2022, 08:12 | Дуолар | 80
|
Boshqa savol-javoblar