Пуллик курс, дастур ва китоблар

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда интернетда дастурлар, китоблар, ва бирор нарсани ўргатиш учун мўлжалланган видеокурслар жуда кўп. Уларнинг орасида пуллик китоб, дастур ва видеокурслар ҳам бор. Баъзида ўша пуллик китоб, дастур, видеокурсларни муаллифнинг рухсатисиз тарқатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Баъзилар эса ҳатто ўзи сотиб олиб, кейин ўша нарсаларни арзонроқ нархда қайтадан сотишяпти. Бу тўғри иш эмас албатта. Саволим: ўша пуллик нарсаларни бепулга тарқатаётганларни биз танисак ва ўша пуллик нарсаларни ишлаб чиқган муаллифи биздан бепул тарқатаётганни таниркансиз. Ўшани кимлигини бизга айтинг деса, биз ўша муаллифининг рухсатисиз бепул тарқатаётган ва сотаётган одам кимлигини айтсак бўладими? Ўша одамни кимлигини айтишимиз нотўғри бўлмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Китоблар, программалар бир марта сотиб олинганидан кейин ундан битта ишни қилиш жоиз эмас. у ҳам бўлса кўпайтириб тижорат қилиш. Ундан бошқа эса сотиб олган одам нусхасини кўпайтириб текинга тарқатиши, ҳадя қилиши, ўзига бир нечта нусхага кўпайтириб олиши шаръан жоиз. (Фиқҳул буйуъ китобидан Муҳаммад Тақий Усмоний). Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 17:18 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar