ҲУД сурасидан

Ассалам Алайкум ! ҲУД сурасини 41 оятидаги кичик белги қандай белги ҳиспбланади. Бир қоридан эшитаётгандим, "мажроҳа" деёшни урнига ро ҳарфини касралик қилиб о‘қиди. Ҳафс ва Осим қироатида ҳам ро ҳарфини касралик қилиб уқиш бормиОлдиндан катта Раҳмат . Узр беодоблик учун
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом.Ҳафс ривоятида фақат шу бир калимада имола бор, холос.Сиз айтган калимадаги ва бошқа шу каби тажвид қоидалари аслида устоздан оғзаки таълим олиш йўли балан ўзлаштирилади. Мазкур калима барча қироатларда сиз ўрганган суратларда: ихтилос(равм) ёки ишмом қилиб ўқилади. Бундан бошқача ўқиш албатта хато ҳисобланади. Аммо бу ўта мураккаб ёки қийин қоида эмас. Хусусан ишмом қилиш осон: биринчи "нун"нинг ғуннасидан кейин лабларни худди заммани айтгандек қилиб бир чўччайтириб ўтилади, бу ҳаркатдан ҳеч қандай овоз ҳосил бўлмайди. Валлоҳу аълам.

3 Май 2022, 22:05 | Савол-жавоблар | 162 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar