Бегона сингил маҳрамми

Ассалому алайкум! 1). Бегона сингил билан яъни ўгай сингил билан қўл бериб кўришса бўладими? 2). Чет элда ишлайман. Ошхоналарда халол бўлган озиқ-овқатларни ҳаромлари билан бирга пиширса ҳалол ҳам ҳаромга айланадими? Масалан пирашки пиширадигон идишда ҳам пирашкани пишириб ҳам чўчқа гўштини пиширган бўлса мен билмасдан халол пирашкани есам харом луқма бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўгай сингилнинг тури кўп. Она бир ота бошқа ва ота бир она бошқа бўлса бу иккиси бир бирларига маҳрам ҳисобланади. Агар ота ҳам бошқа она ҳам бошқа бўлса бир бирига номаҳрам ҳисобланади. Уларни ҳатто никоҳланиши ҳам жоиз. 2). Аралаштириб юборилса ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar