Назрнинг вақти ва ўрни

Шайх ҳазратлари! Бир неча йил олдин аёлим хомиладор булганида ният килган эдим, "онаси кийналмаса ва фарзандим сог-саломат тугилса, етимхонадаги болаларга бир куй суяман", -деб. Лекин куп сабабларга кура ваъдамни устидан чиколмадим. Кечирасиз, Шайх ҳазратлари, лекин бир мавзуда булгани учун иккита савол бермокчиман. Агар бу ниятим назр булса, бир неча йилдан бери назрни бажо келтирмаганим учун каффорот керакми? Биз хозир узга юртда. Бу ердаги етимхоналарга бир нарса бериш кийин, хар-хил рухсатномалар керак. Куй суйишга пулни ота-онамга юборсам, улар менинг номимдан етимхонадаги болаларга жонлик суйишса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
 Кеч қолдирганингиз учун тавба қиласиз,  истиғфор айтасиз. Пулни юборсангиз, бўлади.

4 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar