Шубҳаланиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Биз дўстларимиз билан ўтириш ташкиллаштирамиз. Унда пул тенг йиғилиб масаллиқлар олиб келиб биргаликда таом тайёрлаймиз. Шунда биз билан бўлган дўстларимиз орасидан қайсидир бирини пули харом топилган пул бўлса ўша кунги бизни еган луқмамиз хам харом хисобланадими? 2). Уйда товуқ гўштли ролтон ёзилган вермешилини ейишади. Баъзида Қозоғистонда ишлаб чиқарилгани устида ҳалол сертификати бор экан. Шуни ейиш мумкинми? Аввал ҳам жавоб берилган экан, фақат орадан анча йил вақт ўтибди, хозирги кунда тўғри келишига шубхаланиб ёзаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаромдан топганлиги аниқ бўлса ҳаром ҳисобланади.
2). Ҳозир ҳам шубҳали. عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман".
Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 132 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar