Бировнинг пули

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 16да. Аллоҳга шукур 13 ёшимдан бошлаб намозни бошладим. Харом ва халолни ажратишни ўргандим Алхамдулиллах. Лекин мени бир нарса қийнаяпти. 10 ёшимда 4 синф бўлганимда биз синф билан паркка боргандик. У ерда мошинчаларга ўтирганимизда бир бола келиб шу ерда пул кўрмадингизми деб сўради. У бола бизнинг мактабдан эди, лекин юзи эсимда йўқ. Кейин билиб олдимки пулни устига ўтирибман экан. Шу пулни олиб уни қидирмоқчи бўлдим, лекин у кетиб қолибди. Кейин у пулни ўзимга олдим. Аниқ қанча олганимни билмайман эсимда эмас. Лекин 15.000дан камлиги аниқ эди. Энди Аллоҳ олдида қандай қилиб жавоб бераман деб ўйланиб қоламан. Илтимос менга маслахат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша кишининг номидан садақа қилинг. Топилса ўша пулни бериб рози қиласиз. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar