Фантастик китоб ўқиш
Ассалому алайкум! Горвард Лавкрафт деган олдин яшаб ўтган ёзувчи бўлган. Уни китоблари фантастик жанрда ёзилган. Хар-хил фантастик маҳлуқотлар ҳақида. Уни ёзган китоблари ичида Мифы Ктулху деган китоби бор экан. Ўзим китоблар ўқишга қизиқаман. Фантастик китоб ёки киноларга қизиқмайман лекин шу китоб мени жуда хам қизиқтириб қўйди. У китобни ўқимадим лекин қисқача видеообзорини кўрганимда эшитиб қолдим. У ерда махлуқ бор экан у ўзига ўхшаган махлуқларни яратган экан ва шу жойини эшитиб шубҳаланиб қолдим. Чунки яратувчи фақат битта. Шу китобни ўқисам ширк келтирган бўламанми ёки қандайдир ўзим билмаган гуноҳга кўл урган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шуни ўрнига тафсир, ҳадис ва сийрат китоблари ўқинг. Чунки инсон ҳам бир идишга ўхшайди. Масалан янги туғилганида покиза ва беғубор бўлади, сўнг унга кўз, қулоқ, оғиз орқали нима кирса идиш ўша билан тўлишни бошлайди. Маълум бир ёшга етганда эса ичидаги нарсалар уни ҳаракатга келтиришни бошлайди. Яхшлик билан тўлган бўлса яхшилик томонига, агар ширк, куфр, фасод ва ҳасад каби нарсалар билан тўлган бўлса ён атрофига ўша нарсаларни тарқатади. Ўша идишга тушадиган энг хавфли нарсалардан бири куфр, ширкдир. Одам ташқи кўринишини ҳар қанча ювиб тозалагани билан у нарсалар инсон қалби ва миясини ўта даражада ифлослантириб қўйган бўлади. Инсон ўз идиши тоза ёки кир эканлигини ўйлаётган фикри, ён атрофидаги инсонларга тарқатаётган фойда ёки зарари, қилаётган муомаласидан билиб олаверади. Чунки инсон идишига мандарин каби ширин таъмли ширин ҳидни жойлаган бўлса, ўзи ва атрофидагиларига ҳам ўша ҳид билан таъмни беради. Ичини чаёнга ўхшаб заҳар билан тўлдирган бўлса ўзгалар билан ўзига етказадиган нарсаси фақат заҳар бўлади. Бизга юзлаб одамлар Аллоҳ ҳақида ҳар хил ёмон хаёллар келади, қандай қутилсам бўлади деб мурожаат қилишади. Инсон ёшлигидан вақтини беҳуда сарфлаб ичини шу каби нарсаларга тўлдириб олса вафот топгунича шу сақланиб қолган нарсаларининг таъсирида хаёл суриб юради. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 163 | Китоблар