Шартли талоқ

Ассалому алайкум! Бир неча йил олдин эридан ажралган битта боласи бор аёлга уйландим, у аёл аввалги эри билан орасидаги тушган талоқни шундан изохлаган. Яъни эри гиёхванд модда сотиш билан бир марта қамалиб чиққан, қамоқдан чиққанидан сўнг аёли билан яна қайта қамалса уни кутмасликка бошқа турмуш қураверишга келишишган ва у яна қамалган... Саволим уларни орасига талоқ тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни гапингиздаги “Яна қайта қамалсам бошқага тегавер” деган гап талоқни қайта қамалишига боғлаш ҳисобланади. Қамалса талоқ тушиб иддадан кеийн бошқа эрга тегиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
https://fiqh.uz/maqola/823 

4 Май 2022, 13:41 | Савол-жавоблар | 236 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar