Ваъдани бажариш шартми ёки шарт эмасми?

Ассалому алайкум! Бир ўзига тўқ оиланинг фарзанди отасига автомашина олиб беринг деди(17-ёшида). Отаси эса биринчи олийгохга ўқишга кириб ол кейин олиб бераман деди. Фарзанди эса коллежни тамомлагач институтга биринчи йилни ўзидаёқ кирди. Отасига мошина олиб беринг деса отаси 1-курсни 4 ва 5 бахоларга тамомлаб ол кейин олиб бераман деди. Шунда ўғли харакат қилиб 1-курсни 4-5 бахоларга тамомлади, аммо отаси хар хил бахоналар айтиб олиб бермаяпти(уйда хаттоки ортиқча автомобил хам туради). Бу ота ўз ваъдасини бажаришга мажбурми ёки бажармаса хам бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ота бўлганингизда биласиз. Сизга мошинани миндириб, ўзи михнинг устида ўтиргандек бўлишини билганда тасаввур қиласиз. Сиз кўчага чиқиб кетишингиз билан ота-онангиз тўлғоқ тутиб ҳомиладор бўлса нечта туққан бўлишини ўшанда тушунасиз. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 14:35 | Савол-жавоблар | 202 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar