Илтимос шу ҳадисни шарҳлаб берсангиз
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳга ҳамду санолар, севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога чексиз салому саловотлар бўлсин!Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан ва устозларингиздан рози бўлсин!“Эллик иккинчи мўъжиза". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Қуддуси шарифни кофирлар босиб олгайлар, у жойга олий иморатлар солгайлар, бу ернинг обод бўлиши–Мадинанинг хароблигидир. Мадина хароб бўлди эрса дунё уриши бошланиб, қиргин бўлур. Бунинг бўлиши эрса, Қунстания фатҳининг аломатидур, -дедилар” Иқтибос Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)" (571 бет) китобидан олинди. Ҳозир ҳаммамизга маълумки Фаластинга қарашли бўган Қуддусда, бугунга келиб Исроил ҳукумати босиб олган ерларда яҳудийлар учун янги бинолар, турар жой уйлари қурилиши яна давом этаяпти (аввалроқ бу қурилиш маълум вақтга тўҳтатиб турилган эди).Илтимос шуни шарҳлаб берсангиз. Саволда хатолар бўлса узр сўрайман.Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гаплар бошқа ҳадисларда ҳам бор. Аммо унинг ҳақиқатини, қачонлигини биров билмайди. Сиз қилган тахминларга ўхшаш нарсадан бошқа гап йўқ.
4 Май 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳадислар