Маҳрни қайнонам берган бўлса

Ассалому алайкум! Тўйимиздан аввал никоҳ ўқитаётган вақтимизда домла турмуш ўртоғимдан : маҳрга нима бердингиз деганда, тилла занжир бердим деганлар ва никоҳ куни кечаси қўлимга берганлар. Кейинчалик билсам бу занжир эримнинг маблағидан эмас, қайнонам тарафидан менга маҳр сифатида берилган экан. (У вақтда эрим яхши пул топмас эдилар). Маҳр эр тарафидан чин кўнгилдан чиқазиб берилиши ҳақида ўқидим. Шу сабабдан менга берилган маҳр ўрнига ўтадими ёки эрим менга қайтадан маҳр беришлари керакми? Қиёматда қарздор бўлиб қолмайдиларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша бергани маҳр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 17:08 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar