Дорихонада ишлаш

Ассалому алайкум! Мен дорихонада тунги сменада ишлайман. Базан ярим тунга яқин шубхали эркак ва аёллар киради. Ярим тунда зино қиладигандек кўринадиган эркакларга силденафил дори воситаси (эрекцияни қўзғовчи) ва презерватив сотишнинг хукми қандай? Юқоридаги воситаларни тунда хулқи бузуқ аёллар сураб кирса, сотмасликка хаққим борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Билиб туриб сотманг уларга. Ҳаром ишни аломатлари билинса очиқ-ойдин “сенга сотмайман” деб айтинг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 16:57 | Савол-жавоблар | 193 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar