Аввалги никоҳдан талоқ олиш
Ассалому алайкум! Мен хам турмушга 2-маротаба чиққанман. Бирга яшамаса талоқ тушади деган фикр бор эди, нимагадур бу фикр уйимиздаги катталарни хам хаёлига келмаган эдими 1-турмушимдан талоқ олмасдан у уйлангандан кейин мен хам 3-4 ойдан сўнг турмушга чиқдим. Аввал никохдан ўтдик, 1-фарзандимиз туғилганидан кейин 1- турмуш ўртоғим билан қонуний никох кесилиб 2-турмуш ўртоғимга қонуний никоҳдан ўтдим. Савол жавобларда 1-эридан талоқ олиб хозирги эрига қайта никоҳланмагунча зино қилиб яшаган билан баробар бўлади деб ўйлаяпман. Ҳозирги турмушимда жуда бахтлиман, турмуш ўртоғим мард, ҳалол, обрўли, фарзардларига ва менга мехрибон. Бизни никоҳимиз нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри тушунибсиз. Аввалги эр талоғини бермагунича бошқага никоҳ боғланмайди ва қилган ишлар зино бўлади. Бирорта аҳли илм ҳузурига бориб ишларингизни ҳал қилиб олинглар. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 17:08 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш