Оёқ шамоллашида таҳорат қилиш
Ассалому алайкум! Оёқларимда артрит касаллиги билан оғриганман, ҳозир Аллоҳимга ҳамдлар бўлсинки анча яхши алҳамдулиллоҳ! Аммо лекин таҳорат қилганимда яна қайталаб, оёқларим жуда оғрияпти. Баъзида оёқларимни ювмасдан таҳорат қилиб намоз ўқидим, лекин ҳозир жуда шубҳадаман гуноҳ қилмадиммикин деб қийналяпман. Айни ёз пайтида сув ўтказмайдиган махси кийиб олиш ноқулай, унинг ўрнига бирон юпқароқ пайпоқ кийиб, оёқни нажасотга теккизмасак уни ювмасдан таҳорат қилсак мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пайпоққа масҳ тортиш мумкин эмас. Оёғингизни ювиш оғритадиган бўлса масҳ тортинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пайпоққа масҳ тортиш мумкин эмас. Оёғингизни ювиш оғритадиган бўлса масҳ тортинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат