Рамазоннинг охирги куни

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз томонларда рамазонниг охирги кунини "ис"куни дейилади ва бу кунда кир ювиш игна уриш (тикиш бичиш) мумкин эмас деб айтишади. Айтилишича бу кун ўликларнинг байрами эмиш ва мағзава чиқарса ўликларнинг оғзига борармиш игна урса уларниг баданига суқилармиш. Мен бу бўлмаган гап десам ота-онам йўқ бу аввалдан бўлган, ҳозирги домлалар айтаверадида дейишияпти. Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсанггизлар. Олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсонлар ҳақиқий диндан четлашиб алифбосини ҳам билмайдиган даражага етганида қилиши керак бўлган иш қолиб бемаъни нарсаларга машғул бўлишади. Сиз айтган гап ҳам айни ўша ишлардан бири. Энг ачинарлиси бир неча йилдан буён рўза тутиб келаётган, ўзини намозхон ва диндор деб биладиган кишилар “арафа кунини рўзасини эрта очиши керак” деган эътиқодларидир. Мусулмон динсизликда арафа кунини бошқа кунларнинг рўзасидан фарқи йўқлигини ажрата олмайдиган даражага етди. Арафа кунининг оғиз очиш вақти шом вақти кирганда деган нарсани ҳам кўзлари кўрмаяпти. Илм ўқиб ўрганиб уларга айтсангиз сизга фолбин билан кинначиларнинг гапларини ҳужжат қилишади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:44 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar